Жаҳон | 15:25 / 02.03.2022
14233
1 дақиқада ўқилади

ЕИ Россия билан уруш олиб бормаётганини билдирди

Боррелнинг сўзларига кўра, ҳозирда Европа армиясини тузиш масаласи кун тартибида йўқ. 

Фото: EPA-EFE/STEPHANIE LECOCQ

Евроиттифоқ Россия билан уруш олиб бормаяпти, аммо юзага келган вазиятда Украинани қўллаб-қувватламоқда. Бу ҳақда ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел маълум қилди.

"Санкциялар зарур, аммо санкциялар сиёсат эмас, улар вазиятга нисбатан жавоб, бизга муаммонинг ечими керак ва бу ечим дипломатия билан боғлиқ бўлиши лозим. Биз Россия билан уруш олиб бормаяпмиз, аммо ҳужумга дуч келганлар тарафидамиз", - деди у.

"Санкциялар мамлакат иқтисодиётига зарар келтириш учун киритилади, аммо улар бизга ҳам зарар келтиради ва биз бунинг бадалини тўлашга тайёр туришимиз керак", - деди Европа дипломатияси раҳбари.

Боррелнинг қўшимча қилишича, ҳозирда Европа армиясини тузиш масаласи кун тартибида йўқ. 

Россиянинг Украинадаги агрессиясидан сўнг мамлакат Европа, Британия ва АҚШ санкциялари остида қолди.

Мавзуга оид