Жаҳон | 15:26 / 02.03.2022
15104
1 дақиқада ўқилади

Европада газ нархи тарихий рекордни янгилади

Аввалги рекорд 2021 йил декабрда қайд этилган, нарх 2190 долларга етганди.

Фото: AP

Европада табиий газ нархи 2021 йилдаги рекордни янгилади ва минг куб метр газ 2200 доллардан ошди. 

Нидерландиянинг TTF ҳабида апрел ойи учун минг куб метр газ нархи 2226 долларга етди. Чоршанба кунги савдолар очилганидан буён газ 51 фоиздан ортиқроққа қимматлади.

Бу савдолар тарихидаги рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Аввалги рекорд 2021 йил декабрда қайд этилган, нарх 2190 долларга етганди.

Европада газ нархи Россияга қарши санкциялар ҳамда хориж компанияларининг Россиядаги лойиҳалардан чиқиши тўғрисидаги хабарлардан сўнг ошмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид