17:25 / 03.03.2022
20129

Фото: Шавкат Мирзиёев Исломободга етиб борди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 3 март куни давлат ташрифи билан Покистонга келди.

Исломобод шаҳридаги аэропортда давлатимиз раҳбарини Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон кутиб олди.

Олий даражадаги музокаралар бугуннинг ўзида бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон билан Покистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, савдо, инвестиция, саноат кооперацияси, транспорт, логистика, инфратузилма ва туризм соҳаларида амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Халқаро ва минтақавий жараёнлар юзасидан фикр алмашилади.

Музокаралар натижаси бўйича қўшма декларация ва қатор ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Давлатимиз раҳбари ташрифнинг иккинчи куни Покистон Ислом Республикаси Президенти Ориф Алвий, етакчи компаниялар раҳбарлари билан ҳам учрашади.

Top