Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сувни тежайдиган технологиялардан фойдаланувчиларга субсидия ажратилади
Президентнинг “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
2022 йилда 478 минг гектар майдонда сувни тежайдиган технологиялар жорий қилинади. Прогноз кўрсаткичлар тасдиқланди, уларга мувофиқ 2022 йил якунига қадар республика бўйича камида:
- 230 минг гектар, шу жумладан, 160 минг гектар пахта хомашёси етиштириладиган майдонларда томчилатиб суғориш;
- 28 минг гектар, шу жумладан, 25 минг гектар бошоқли дон етиштириладиган майдонларда ёмғирлатиб суғориш;
- 2 минг гектар қишлоқ хўжалиги экин майдонларида дискретли суғориш тизимлари жорий қилинади;
- 218 минг гектар экин майдонларининг лазерли ускуна ёрдамида текисланиши ташкил этилади.
2022 йилдан бошлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги тартиби белгиланади:
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар;
- сувни тежайдиган суғориш тизимларини харид қилиш ва қуришга ажратиладиган банк кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар тақдим этилади.
Субсидия маблағлари ҳисоб-китоб қилингандан сўнг, ҳисоб-китоб қилинган сумманинг: 50 фоизи - тизим жорий қилинган йили ажратилади; 50 фоизи - келгуси йили ҳосилдорлик ошиши ва ускуналарнинг ишлатилишига қараб ажратилади; қўшимча 20 фоизи - учинчи йилда жорий қилинган тизимни ишлатган ҳолда юқори ҳосилдорликни сақлаб қолган пахта, ғалла ва мева-сабзавот кластерларига тўлаб берилади.
Субсидия жорий қилинган сувни тежайдиган суғориш тизимлари камида беш йил ишлатилиши шарти билан ажратилади. Сувни тежайдиган технологиялар жорий қилинган ер майдонлари камида 5 йил мобайнида мақбуллаштирилмайди. Ер участкаси ёки унинг бир қисми давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишига ердан фойдаланувчи розилиги асосида сарф этилган маблағларнинг ўрни тўлиқ қопланганидан сўнггина рухсат этилади.
2021 йилда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилганлиги учун давлат бюджетидан субсидия маблағларини олган, бироқ жорий этилган сувни тежайдиган суғориш тизимларини суғориш мавсумида ишлатишга улгурмаган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар мазкур тизимни 2022 йил суғориш мавсумига қадар ишга туширмаган тақдирда олинган маблағларни белгиланган тартибда қайтаради.
Мавзуга оид
13:31 / 13.06.2026
Қуёш панеллари эгаларига субсидия тўлаш кечикмоқда
19:19 / 11.06.2026
Қорақалпоғистонда сохта ҳисоботлар ортидан юзлаб миллион сўмлик субсидиялар олинган
18:13 / 10.06.2026
Смартфонни қувватлашдаги асосий хатолик айтилди
08:30 / 09.06.2026