Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 20:33 / 03.03.2022
22947
1 дақиқада ўқилади
Украина парламенти мамлакатга БМТ тинчликпарвар кучлари киритилишини сўради
Украиналик депутатлар шунингдек, БМТ бош котибини урушни тўхтатишда воситачилик қилишга чақирган.
Фото: AP
Украина парламенти БМТ, Қизил хоч, Европарламент ва бошқа халқаро ташкилотларга зудлик билан мамлакат аҳолиси ҳимоясини таъминлашни сўраб мурожаат қилди.
Мамлакат Олий радаси халқаро ҳамжамиятдан қуйидагиларни сўради:
- Украина устида парвоз қилиш тақиқланган ҳудуд жорий этиш;
- одамларни хавфсиз тарзда эвакуация қилиш учун «яшил» йўлаклар ташкил қилиш;
- Украинага БМТ Бош ассамблеяси асосида тинчликпарвар кучларни киритиш.
Бундан ташқари, депутатлар БМТ бош котибини урушни тўхтатишда воситачилик қилишга чақирган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:02 / 11.06.2026