“Аттракционсиз, экобоғ бўлади” — Абдулла Қодирий боғида реконструкция бошланмоқда
7 март, душанба кунидан Тошкент марказида Абдулла Қодирий номидаги боғни реконструкция қилиш бошланади. Таъмирлаш ишлари уч ой давом этиши режа қилинмоқда.

“Olmazor Business City” директори Умид Умаровнинг сўзларига кўра, боғда янги дарахтлар ва гуллар экилиб, ландшафт дизайн яратилади. Пиёдалар ва велосипед йўлаклари ҳамда суғориш тизими янгиланади. Болалар майдонлари қурилиб, ўриндиқлар ва чиқинди қутилари ўрнатилади.
“Туризмни ривожлантириш учун боғ ҳудудида мавжуд бинолар анъанавий-миллий дизайнда реконструкция қилинади. Ундан ташқари, кичик-кичик киосклар бўлади, бу орқали кичик бизнес (сервис) йўлга қўйилади.
Карусел ва шовқин-сурон аттракционлар бўлмайди. Бу ер экобоғ бўлади. Панжаралар олиб ташланади”, – деди Умид Умаров.
Дирекция раҳбарининг сўзларига кўра, боғда 1584та дарахт мавжуд. Улар тўлиқ инвентаризациядан ўтказилган. 5 март куни юзга яқин дарахт экилди, бу ишлар таъмирлаш вақтида ҳам давом эттирилади.
“Ҳозирги кунда боғ “Olmazor Business City” дирекцияси балансида турибди. Бундан кейин ҳам дирекция балансида бўлади. Ушбу дирекция мана шу боғга масъул.
Битта йирик ва учта кичик фаввораларнинг ҳаммаси реконструкция қилинади. Ариқ ҳам таъмирланиб, бу ариқдан йилига 365 кун сув оқиб туради.
Смета ҳужжатлари якунига етмоқда. Реконструкция учун шаҳар ҳокимлиги ва дирекция ҳисобидан 30 млрд сўм атрофида маблағ ажратилади”, – деди дирекция раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Kun.uz мазкур боғда 64та дарахт ноқонуний кўчириб ўтказилгани ҳақида хабар берган эди.
Тавсия этамиз
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Июнда об-ҳаво нисбатан салқин бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:47 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Air Arabia Ўзбекистонга ва яна тўққизта давлатга парвозларни тўхтатди
Жаҳон | 00:25
-
Эрон Исроилга баллистик ракеталарни учирди
Жаҳон | 23:46 / 13.06.2025
-
Ўзбекистон Ғазода урушни тўхтатиш ҳақидаги БМТ резолюциясига қўшилди
Жаҳон | 23:21 / 13.06.2025
-
Эрондаги масжид узра қизил «қасос байроғи» кўтарилди
Жаҳон | 23:12 / 13.06.2025
Мавзуга оид

16:29 / 13.06.2025
Тошкентдан хорижга бир неча авиарейслар бекор қилинди

09:17 / 13.06.2025
Эрон ҳаво ҳудуди ёпилиши туфайли айрим рейслар Тошкентдаги аэродромга йўналтирилди

12:34 / 12.06.2025
Ҳукумат қарори: Пропискаси йўқлар Тошкентда таксичилик қилолмайди

11:05 / 12.06.2025