19:37 / 07.03.2022
14662

Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги парвозлар тўхтатилмайди – Uzbekistan Airways

Авиакомпания матбуот хизмати Ўзбекистон ва Россия шаҳарлари ўртасидаги авиақатновлар жадвалга мувофиқ узилишларсиз амалга оширилишини маълум қилди.

Фото: Kun.uz

“Сўнгги кунларда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги авиақатновлар тўхтатилиши ҳақида саволлар келиб тушяпти. Ўзбекистон ва Россия шаҳарлари ўртасида амалга оширилаётган авиақатновлар жадвалга мувофиқ узилишларсиз амалга оширилишини, хавотирга ўрин йўқлигини маълум қиламиз.

Шунингдек, авиачипталар билан боғлиқ фирибгарликларнинг олдини олиш учун йўловчиларга авиачипталарни расмий uzairways.com сайтидан уч фоизли чегирма билан харид чиқишлари мумкинлигини эслатамиз”, – дейди Uzbekistan Airways АЖ раисининг матбуот котиби Камола Икромова.

Аввалроқ Россия томонидан ҳаво ҳудудининг бир қисми ёпилиши билан боғлиқ чекловлар ҳисобга олиниб, 3 мартдан 26 мартгача Ўзбекистон – Сочи – Ўзбекистон йўналишида қўшимча қатновлар жорий этилган эди.

Шунингдек, 13 ва 20 мартда Тошкент – Екатеринбург – Тошкент йўналиши бўйича қўшимча авиақатновлар қўйилганди.

Top