Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Visa ва Mastercard Россиядаги фаолиятини тўхтатмоқда
Visa ва Mastercard халқаро тўлов тизимлари Россиядан кетаётганини маълум қилди. Улар ўз мижозларига бир неча кун муҳлат берган.
Шундан кейин Россияда чиқарилган Visa ва Mastercard карталаридан чет элда фойдаланиб бўлмайди, хорижда чиқарилган карталар билан ҳам Россиядаги банклар ва терминалларда тўлов қилиб бўлмайди.
Visa бу қарорни Россиянинг Украинага бостириб кириши ва ундан кейин рўй берган воқеалар билан изоҳлаган. «Мазкур уруш ҳамда тинчликка ва барқарорликка доимий таҳдидлар биздан қадриятларимизга мувофиқ жавоб беришни талаб қилади», дейилади баёнотда.
Mastercard баёнотида ҳам кўпчиликка қўшилган ҳолда, барча учун янада ижобий, самарали ва тинч келажак умидида ушбу қадам ташлангани қайд этилган.
Шу тариқа, амалда Россия молия тизими ташқи дунёдан узилиб қолади.
Шу билан бирга Россия банклари томонидан чиқарилган Visa ва Mastercard карталари Россияда одатдагидек ишлашда давом этади, чунки улар бўйича операциялар Миллий тўлов карталари тизими орқали амалга оширилади - бу тизим «Мир» карталарини ҳам чиқарган.
Миллий тўлов карталари тизими Россияда 2014 йилда Қрим босиб олинганидан кейин пайдо бўлган.
Айнан унинг шарофати билан Россия томонидан аннексия қилинган Қримда тўлов тизими ишлаб келади: маҳаллий банклар томонидан эмиссия қилинган карталар билан Россия ҳудудида тўловларни амалга ошириш мумкин, аммо яриморол аҳолиси бу карталар билан хориждаги интернет-дўконларга тўлов қилолмайди, шунингдек хорижга чиққанда бу карталарни ишлатолмайди.
«Мир» карталари ишлайдиган давлатлар:
- Туркия
- Вьетнам
- Арманистон
- Беларусь
- Қирғизистон
- Тожикистон
- Қозоғистон
- Жанубий Осетия
- Абхазия
- Кипр
- БАА
Россияликлар хориждаги интернет дўконлардан ташқари AppStore ва GooglePlay иловаларидаги дўконларда, шунингдек Apple Pay ва GooglePay ҳамёнларида Visa ва MasterCard карталари орқали тўлов қилолмайди.
Марказий банк аниқлик киритишича, карталарга боғланган ҳисоблардаги маблағлар ўз жойида қолади.
«Мир» карталаридан ҳамон айрим хориж мамлакатларида фойдаланиш мумкин. Булар асосан МДҲ мамлакатлари, шунингдек Туркия ва Вьетнам каби давлатлар.
Россия регулятори хорижга чиқишда нақд валюта олишни тавсия этмоқда. Ҳозирча хорижда чиқарилган Visa ва MasterCard карталаридан Россия банклари карталарига ўтказмалар қандай йўл билан амалга оширилиши маълум эмас.
Visa (200 дан ортиқ мамлакат ва ҳудудларда истеъмолчилар, савдогарлар, молия институтлари ва давлат тузилмалари ўртасида тўлов транзакцияларини амалга оширади) ва MasterCard (210 та давлатдаги 22 000 та молия институтларини бирлаштирган трансмиллий молиявий корпорация) - дунёдаги энг йирик тўлов тизимлари ҳисобланади, аммо ягонаси эмас.
Масалан, Хитойнинг Union Pay компанияси бор ва у Россияга қарши санкцияларга қўшилиши даргумон. Уни дунёнинг 180 мамлакатида, жумладан Европа мамлакатларида қабул қилишади.
Шунингдек Американинг American Express ва Япониянинг JCB компаниялари ҳам бор, бироқ улар ҳам Россияга қарши санкцияларга қўшилиши эҳтимоли юқори.
Мавзуга оид
20:04
Киевга Зеленский билан учрашувга борган россиялик тадбиркор Роман Абрамович бўлиб чиқди
10:25
Зеленскийнинг мактуби: дипломатик қадамми ёки стратегик зарбами?
15:21 / 07.06.2026
Украина армияси Қримга олиб борувчи трассани ўлим йўлига айлантирди
10:05 / 07.06.2026