Жаҳон | 14:56 / 10.03.2022
12432
1 дақиқада ўқилади

Буюк Британия Роман Абрамовичга қарши санкциялар жорий этди

Аввалроқ Евроиттифоқ санкцияга тушган россиялик бизнесменларнинг янгиланган рўйхатини эълон қилганди.

Фото: Reuters

Буюк Британия ҳукумати россиялик бизнесмен Роман Абрамовични санкциялар рўйхатига киритди.

Шунингдек, Игор Сечин, Олег Дерипаска, Алексей Миллер, Николай Токарев, Андрей Костин ва Дмитрий Лебедевларнинг ҳам Британиядаги активлари музлатилди.

9 март куни Евроиттифоқ санкцияга тушган россиялик бизнесменларнинг янгиланган рўйхатини эълон қилганди.

Рўйхатдан «Ростелеком» президенти Михаил Осеевский, «Уралхим» АЖ раҳбари Дмитрий Мазепин ўрин олган.

Шунингдек, VK бош директори Владимир Кириенко, «Роснано» раҳбари Сергей Куликов, «Аэрофлот» бош директори Михаил Полубояринов, «Русагро» директорлар кенгаши раиси Вадим Мошковичга нисбатан ҳам санкциялар жорий этилди.

Мавзуга оид