Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италияда россиялик миллиардер Мельниченконинг яхтаси хатловга олинди
Яхта Sailing Yacht A деб номланади, у дунёдаги энг катта хусусий елканли яхта ҳисобланади. Унинг нархи 530 млн евро деб баҳоланган.
Италия молиявий гвардияси Евроиттифоқ санкциялари доирасида россиялик миллиардер Андрей Мельниченконинг яхтасини хатловга олди, деб хабар берди La Repubblica.
Яхта Sailing Yacht A деб номланади, у дунёдаги энг катта хусусий елканли яхта ҳисобланади, деб ёзади газета.
Яхтанинг узунлиги 142 метрга тенг, сув сиғими 13 минг тонна атрофида. Унинг нархи 530 млн евро деб баҳоланган. Яхта Триеста портида турганди.
Евроиттифоқ 9 март куни россиялик бизнесмен ва сиёсатчиларга нисбатан санкциялар киритган, рўйхатдан Мельниченко, Дмитрий Пумпянский, Дмитрий Мазепин ва Вадим Мошковичлар ўрин олганди.
Уларга ЕИга кириш тақиқланган, шунингдек, ЕИ мамлакатларидаги активлари музлатилган.
Мавзуга оид
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
18:03 / 19.05.2026
Қирғизистонда санкциялар таҳдиди туфайли 50 та корхона тугатилди
09:16 / 12.05.2026
ЕИ исроиллик кўчманчиларга қарши янги санкцияларни келишиб олди
22:18 / 25.04.2026