Жаҳон | 20:27 / 12.03.2022
11239
1 дақиқада ўқилади
Конгода поезд ағдарилиши оқибатида 60 киши ҳалок бўлди
Хабарларга кўра, 10та вагондан иборат таркиб тепаликка кўтарилаётган вақтда ағдарилиб, жарликка қулаган.
Конго жануби-шарқида поезд рельсдан чиқиб кетиши натижасида 60 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Синхуа" агентлиги хабар берди.
Хабарда айтилишича, мавжуд тақиққа қарамасдан одам ташиган юк поезди Луалаба провинциясида ҳалокатга учраган.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида 60 киши ҳалок бўлган.
7Sur7 порталининг хабарига кўра, 10та вагондан иборат таркиб тепаликка кўтарилаётган вақтда ағдарилиб, жарликка қулаган.
Мавзуга оид
10:12
Метро учун яна 26 та поезд харид қилинади
07:54 / 18.11.2024
Тошкент - Бухоро - Тошкент йўналишида янги поезд қатнови йўлга қўйилади
23:28 / 14.11.2024
«Миллий боғ» метро бекатида поезд техник носозлик сабаб тўхтатилди
20:45 / 12.11.2024