Ўзбекистон | 12:52 / 13.03.2022
11198
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда юк машинаси ағдарилиб кетди

Бунга ҳайдовчининг бошқарувни йўқотгани сабаб бўлган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

ИИВ ЙҲХББнинг хабар беришича, 2022 йил 13 март куни соат 6:30 ларда М-37 Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши халқаро автомобиль йўлининг Оқдарё тумани ҳудудидан ўтувчи 11-километрида юк машинаси билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

1989 йилда туғилган ҳайдовчи Э.Қ. DAF русумли юк машинасида ҳаракатланиб бораётган вақтида бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг томонига ағдарилган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Қайд этилишича, ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Фақат оғир юк ортиб кетаётган юк машинасига  зарар етган.

Ҳолат юзасидан Оқдарё тумани ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид