Ўзбекистон | 07:43 / 15.03.2022
4648
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда «Яшил боғлар» ва «Яшил жамоат парклари» ташкил этилади

Фото: Kun.uz

Вазирлар Маҳкамасининг “Яшил боғлар” ва “Яшил жамоат парклар” барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳа президент фармони билан тасдиқланган яшил ҳудудларни ривожлантириш, кўкаламзорлаштириш ва кўчат экиш ишларини тизимли ташкил этиш бўйича “Йўл харитаси” 9-банди ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Қарор лойиҳасини қабул қилиш зарурияти қуйидагилар билан асосланган:

дарахт, буталар ва яшил ҳудудларни муҳофаза қилиш ҳамда улар майдонларини кенгайтириш, соҳада масъул ташкилотлар фаолиятини янада самарали ташкил этиш мақсадида қабул қилинган президентнинг “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда “Яшил боғлар” ва “Яшил жамоат парклар” мақоми, фаолият юритиш тартиби, талаблар, эгалари ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, уларни бошқариш
ва молиялаштириш механизмларини белгилашдан иборат.

Лойиҳада “Яшил боғлар” тўғрисида низом ҳамда “Яшил жамоат парклар” тўғрисида низомлар тасдиқланмоқда.

Шунингдек, яшил боғлар ва яшил жамоат парклари суғориш имконияти мавжуд ер участкаларида ташкил этилиши белгиланмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари “Яшил боғлар” ва “Яшил жамоат парклар”ни белгиланган муддатларда ташкил этиш учун масъул ва жавобгарлиги белгиланмоқда.

“Яшил боғлар” ва “Яшил жамоат парклари”ни ташкил этиш, сақлаш ва ривожлантириш тадбирларини молиялаштириш маҳаллий бюджетлар қўшимча манбалари, ҳомийлик ва грант маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилиши айтилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид