Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ветеринария ва чорвачилик соҳасига Япониянинг грант маблағлари ажратилади
Бу ҳақда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги – JICA Бош офиси Марказий Осиё ва Кавказ департаменти раҳбари Тосака Сота ўртасида бўлиб ўтган мулоқотда маълум қилинди.
Учрашувда ҳар икки томоннинг ҳамкорликдаги устувор йўналишлари, юртимизда ветеринария ва чорвачилик соҳаларига япон технологияларини жалб этиш бўйича истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, агентлик вакили Тосака Сота истеъмолчи учун сифатли ва етарли миқдорда чорвачилик маҳсулотлари билан таъминлашда япон лойиҳаларининг ўзига хослиги, гўшт ва сутни қайта ишлашдаги янги технологиялар ҳақида маълумот берди.
Шунингдек, ветеринария ва чорвачилик соҳаларида янги иш ўринларини яратиш учун JICA'нинг грант маблағларини жалб этишга келишилди.
Келишувга кўра, соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш, япон экспертларини юртимизга жалб этиш, қўмита тизимидаги илмий-тадқиқот, олий таълим соҳалари ва ташхис марказлари, наслчилик корхоналаридаги мавжуд лабораторияларнинг моддий-техник базасини яхшилашда JICAнинг “Беғараз кўмак” лойиҳасини амалга оширишга келишиб олинди.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
22:00 / 17.04.2026
Жанубий Кореяда ҳайвонот боғидан қочган бўри 9 кундан кейин топилди
21:49 / 25.03.2026
“Оқсил билан стоматитнинг фарқига боришмаяпти” – водийда қорамоллар касалланиши ҳақида
13:34 / 11.11.2025
Ўзбекистон ва Британия янги таълим йўналиши бўйича ҳамкорлик қилади
20:17 / 17.09.2024