21:10 / 15.03.2022
9394

Xiaomi халқаро бозор учун мўлжалланган флагман смартфонларини тақдим этди

Асосий модел ҳисобланувчи Xiaomi 12 Pro смартфони Snapdragon 8 Gen 1 процессори ва 6,73 дюймли AMOLED-экран билан жиҳозланган бўлиб, ҳар бири 50 Мп бўлган учта камерага эга.

Фото: Xiaomi

Xiaomi компанияси халқаро бозор учун мўлжалланган Xiaomi 12, Xiaomi 12 Pro ва Xiaomi 12X смартфонлари тақдимотини ўтказди.

Асосий модел ҳисобланувчи Xiaomi 12 Pro смартфони Snapdragon 8 Gen 1 процессори ва 6,73 дюймли AMOLED-экран билан жиҳозланган.

Унга ҳар бири 50 Мп бўлган учта камера ўрнатилган. Аккумулятор сиғими 4600 мАс.

Xiaomi 12 сал оддийроқ – унинг экрани 6,3 дюймга тенг. У 50, 13 ва 5 Мп бўлган учта камера билан жиҳозланган. Сиғими 4500 мАс бўлган аккумулятори симли ва симсиз қувватланади.

Xiaomi 12X эса 12-модел билан бир хил, фақат унга Snapdragon 870 процессори ўрнатилган ва симсиз қувватланиш хусусияти йўқ.

Xiaomi 12X 650 доллар, Xiaomi 12 Pro эса 1000 доллар деб баҳоланмоқда.

Top