15:15 / 18.03.2022
8962

Болгария собиқ бош вазири ҳибсга олинди

Бойко Борисов Европа маблағларини талон-торож қилишда гумонланиб ушланган.

Фото: Reuters

Болгарияда мамлакат собиқ бош вазири Бойко Борисов ҳибсга олинди, деб хабар берди “Евроньюс”.

Хабарда айтилишича, у билан бирга яна бир неча сиёсатчи ва амалдорлар қўлга олинган.

Борисовнинг адвокати Менко Менковнинг сўзларига кўра, собиқ бош вазир таъмагирлик иши доирасида ҳибсга олинган.

Болгария телевидениесининг хабар беришича, Борисов Европа маблағларини талон-торож қилишда гумонланиб ушланган.

Европа прокуратурасига Болгариядан Европа фондлари маблағлари талон-торож қилингани тўғрисида рекорд миқдорда шикоят тушган. 

Бойко Борисов 2009-2021 йиллар мобайнида уч марта Болгария ҳукуматини бошқарган.

Top