Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олтинкўлдаги кластерда байрам дастурхони ёзилди
Олтинкўл туманидаги "Qadir textile claster" МЧЖ ишчилари Наврўз айёмини кўтаринки кайфиятда нишонладилар. Бу ерда меҳнат қилаётган 470 нафар ишчи-ходим учун “Оқтепа” тантаналар саройида байрам дастурхони ёзилди. Эл таниган санъаткорлар ҳосил яратиш йўлида тер тўкаётган ишчи, механизатор, сувчи ва пиллакорлар хизматида бўлди. Нуроний отахонлар, ёши улуғ онахонлар келгуси деҳқончилик йили олдидан Яратгандан мўл ҳосил сўраб дуога қўл очдилар.

"Бу йилги Наврўз байрамини эсда қоларли тарзда ўтказишга ҳаракат қилдик. Ишчи-ходимларнинг кайфияти қанча юқори бўлса, меҳнат самарадорлиги шунча баланд бўлади. Шу боис улар учун қулайликлар яратиш йўлидаги ишларни изчил давом эттирамиз", — дейди "Qadir textile claster" МЧЖ раҳбари Беҳзодбек Ўрмонов.



Мавзуга оид
10:45 / 12.05.2026
Фермерлар учун дизель ёнилғиси бўйича субсидия жорий этилди
09:57 / 12.05.2026
Пахта ва буғдой етиштирувчиларга янги молиявий имтиёзлар берилади
22:47 / 14.01.2026
Кўп квартирали уй-жойларни бошқаришнинг кластер тизими жорий этилади
09:42 / 31.12.2025