Ўзбекистон | 21:11 / 18.03.2022
8686
1 дақиқада ўқилади

Уй-жой мулкдорлари ширкати 1,6 млрд сўм маблағни талон-торож қилган

Аниқланган қонунбузарликлар қурилиш-таъмирлаш ишлар ҳажмига қўшиб ёзиш, кредит маблағларини бемақсад ишлатиш, мажбурий бадалдан тушган маблағларни талон-торож қилиш билан боғлиқ.

Аҳолининг мурожаатларига асосан, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой фонди инспекцияси томонидан қатор уй-жой мулкдорлари ширкати фаолияти ўрганилган.  Натижада, 20 та уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан 37 та ҳолатда 1,6 млрд сўм маблағ мақсадсиз сарфлангани ёки талон-торож қилинганлиги аниқланди. Бу ҳақда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги хабар қилмоқда.

Қонунбузилиш ҳолатлари энг кўп кузатилган йўналишлар:

  • 8 та ҳолатда қурилиш-таъмирлаш ишлар ҳажмига 451,8 млн сўм қўшиб ёзилган;
  • 5 та ҳолатда 508,2 млн сўм кредит маблағи мақсадсиз сарфланган ёки талон-торож қилинган;
  • 16 та ҳолатда мулкдорлардан йиғилган 313,2 млн сўм мажбурий бадал маблағи мақсадсиз ишлатилган ёки талон-торож қилинган;
  • 8 та ҳолатда 351,9 млн сўмга тенг бошқа ҳуқуқбузарлик ва камчиликларга йўл қўйилган.

Расмий хабарга кўра, ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган.

Мадина Очилова
Тайёрлаган Мадина Очилова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид