Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болгария Россиядан газ сотиб олишни тўхтатади
Болгария ҳукумати суюлтирилган газ сотиб олиш учун Греция ва Туркиянинг мавжуд инфратузилмасидан фойдаланишни ва Озарбойжондан газ импорт қилишни кўпайтиришни режалаштирмоқда.
Болгария «Газпром» билан амалдаги шартнома ниҳоясига етганидан сўнг Россия газидан воз кечади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири ўринбосари Асен Василев маълум қилди.
«Муқобили бор. Трансболқон оқимининг эски қувурлари. Қатар, Жазоирдан газ келади. Бу умумевропа стратегияси. Келаси 1-2 ҳафта давомида бутун ЕИ учун умумий газ шартномасини тузиш масаласи муҳокама қилинади»,— деди Василев.
Унинг сўзларига кўра, шунингдек, Болгария ҳукумати суюлтирилган газ сотиб олиш учун Греция ва Туркиянинг мавжуд инфратузилмасидан фойдаланишни ва Озарбойжондан газ импорт қилишни кўпайтиришни режалаштирмоқда.
Ҳозирда Болгария деярли барча газни Россиядан импорт қилади.
«Газпром» билан шартнома шу йилнинг июлида тугайди.
Аввалроқ Германия кузга бориб Россия кўмирига қарамликдан қутулишни режалаштираётганини маълум қилганди.