15:44 / 19.03.2022
12076

Дубайда келажак музейи очилди

Етти қаватли музей биноси ички таянчларсиз қурилган.

Фото: AFP

Келажак музейининг ҳар бир қавати алоҳида мавзуга бағишланган.

Бу ерда коинот, экотизимлар, биомуҳандислик ва соғлиқни сақлаш соҳалари келажаги билан танишиш мумкин. Тўлдирилган воқелик, маълумотлар алмашиш, робототехника ва сунъий онгга алоҳида эътибор қаратилган.

Музейдаги экспозициялардан бири 2071 йилга, БАА ташкил топганининг 100 йиллигига бағишланган.

Майдони 30 минг кв метр бўлган мазкур иншоотда илмий-таълим маркази жойлашган.

Музейда шунингдек, соғлиқни сақлаш, таълим, «ақлли» шаҳарлар, энергетика ва транспортга оид тадқиқот лабораториялари ҳам очилади.

Top