Франция Россиянинг 22 млрд евро маблағини музлатиб қўйди
Франция санкциялар рўйхатига тушган россияликларнинг активлари ва кўчмас мулкларини ҳам музлатди.
Франция Россия банкининг 22 млрд евродан ортиқ маблағларини музлатиб қўйди. Бу ҳақда Франция иқтисодиёт ва молия вазири Брюно ле Мэр маълум қилди.
Шу билан бирга, Франция санкциялар рўйхатига тушган россияликларнинг активлари ва кўчмас мулкларини ҳам музлатди. Брюно ле Мэрнинг сўзларига кўра, уларнинг умумий қиймати 850 млн еврони ташкил этади.
Март бошидан буён ЕИнинг бошқа мамлакатлари ҳам ана шундай чоралар қўллади. Россиялик қатор миллиардерларнинг вилла ва яхталари хатловга олинди.
Якшанба куни Австралия ҳам Москвага қарши санкцияларни кенгайтирди.
«Ҳукумат Австралиядан Россияга алюминий, алюминий рудаси экспортини тақиқлади», деб маълум қилди мамлакат бош вазири Скотт Моррисон.
Мавзуга оид
21:25 / 25.11.2024
Курскка яна ATACMS учди. Навбат «Орешник»гами?
21:11 / 25.11.2024
Россияда рус тилини билмайдиган мигрант болалари мактабга қабул қилинмаслиги мумкин
18:32 / 25.11.2024
Le Monde: Европа мамлакатлари яна Украинага қўшин юбориш эҳтимолини муҳокама қилмоқда
13:37 / 25.11.2024