Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда бир қатор кўчалар вақтинча ёпилади
Тошкент шаҳрида “Тошкент халқаро марафон тадбири” ўтказилиши муносабати билан пойтахтдаги айрим кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 25 март куни соат 16:00дан 27 март куни соат 18:00гача:
- Олмазор кўчаси: Бешёғоч кўчасидан И.Каримов кўчасигача;
27 март куни соат 05:00дан 18:00 гача:
- И.Каримов кўчаси: Олмазор кўчасидан Ш.Рашидов кўчасигача;
- Ш.Рашидов кўчаси: И.Каримов кўчасидан Афросиёб кўчасигача;
- Шаҳрисабз кўчаси: А.Темур кўчасидан Ойбек кўчасигача;
- Афросиёб кўчаси: Шаҳрисабз кўчасидан Бешёғоч кўчасигача;
- Ойбек кўчаси: Нукус кўчасидан Шаҳрисабз кўчасигача;
- Нукус кўчаси: Истиқлол кўчасидан Ойбек кўчасигача;
- А.Қодирий кўчаси: Абай кўчасидан Истиқлол кўчасигача ҳаракат вақтинча чекланади.
“Ушбу кўрсатилган вақт оралиғида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади”, – дейилади хабарда.
Аввалроқ, Тошкентнинг Алишер Навоий шоҳкўчаси ва Абай кўчаси вақтинчалик ёпилиши ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
20:06
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026