14:12 / 26.03.2022
23801

«Энг илғор жангчи-2022»: ўзбекистонлик ҳарбийлар АҚШда ғолиб бўлди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари - кичик сержантлар Aбдурасул Туйғунов ва Aбдумалик Aбдураҳмонов 17-24 март кунлари AҚШнинг Миссисипи штати, “Camp Shelby” ҳарбий ўқув базасида бўлиб ўтган “Энг илғор жангчи-2022” мусобақасида иштирок этди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабарига кўра, мусобақада ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар AҚШ Миллий гвардиясининг махсус бўлинмалари ҳарбий хизматчилари билан куч синашди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Мусобақа давомида ҳарбий хизматчилар якка таркибда жисмоний тайёргарлик синовлари (6 та машқни ўз ичига олган фитнес тест), жисмоний ва руҳий зўриқиш йўлагидан ўтиш, тунда 15 км масофага ориентирлаш, 15 кг юк билан 20 км масофага марш югуриш, жанговар ва умумий тайёргарлик бўйича тест синовлари, иншо ёзиш, артиллерия оловини бошқариш, AҚШ намунасидаги ўқотар қуролларни нотўлиқ қисмларга ёйиш, йиғиш ва жанговар ҳолатга келтириш, улардан турли усул ва шароитларда ўқ отиш, кутилмаган машқлар каби шартларни муваффақиятли бажарди. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Мусобақада Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари энг юқори натижаларни кўрсатган ҳолда ғолиб бўлди. Мазкур мусобақада ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар 2019 ва 2021 йилларда ҳам муваффақиятли иштирок этиб, ғолиб бўлган.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

26 март куни эрта тонгда ғолиблар пойтахтдаги халқаро аэропортда тантанали равишда кутиб олинди. Маросимда ҳарбийлар ютуғи мудофаа тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг самараси, дея эътироф этилди. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Top