Ўзбекистон | 09:14 / 28.03.2022
6404
2 дақиқада ўқилади

Қимматбаҳо металларни тадбиркорлар томонидан қазиб олиш тартиби белгиланди

Фото: Kun.uz

Ҳукумат қарори билан қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун рухсатномалар Давлат геология қўмитаси томонидан ҳар йили тасдиқланадиган ер қаъри участкалари бўйича берилади. Бунда ер қаъри участкаси ишончли, аниқ контурлари ва чегаралари кўрсатилган, ўлчами 5 гектаргача бўлган сочма олтин конлари бўлади.

Ер қаъри участкалари “Е-auksion” порталига қўйилади ва унинг бир гектари бошланғич нархи базавий ҳисоблаш миқдори 35 баравари (9 млн 450 минг сўм) этиб белгиланади.

Рухсатномалар “Е-auksion”даги аукцион якунлари бўйича фақат Ўзбекистон резидентларига 3 йилга берилади. Рухсатнома олганлар қазиш ишларини бошлашдан аввал ёзма равишда ҳокимликни, Экология қўмитаси, Саноат хавфсизлиги қўмитаси, Кон-геология инспекциясини хабардор қилиши керак.

Қазиб олинган қимматбаҳо металлар қабул кассаларига, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорларга сотилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид