Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европадан бир ой ичида 150 нафар россиялик дипломат чиқариб юборилди
Энг кўп дипломат Полшадан чиқариб юборилган.
Россия-Украина уруши бошланганидан буён Европа мамлакатлари 150 нафар россиялик дипломатни чиқариб юборди, деб ёзади “Онадўлу” агентлиги.
Аксарият мамлакатларда россиялик дипломатлар «жосуслик ва миллий хавфсизликка таҳдид солиш»да айбланган бўлса, қатор давлатлар Украина билан бирдамлик рамзи сифатида россияликларни персона нон грата деб эълон қилган.
Полша энг кўп – бирданига 45 нафар дипломатни жосусликда айблаб мамлакатдан чиқариб юборди.
Украинанинг яна бир қўшниси Словакия 38 нафар россиялик дипломатни Вена конвенциясига риоя қилмасликда айблаб мамлакатдан чиқиб кетишини талаб қилди.
Белгия ҳукумати 21 нафар дипломатни чиқариб юборишга қарор қилди – улар «жосуслик билан шуғулланган»ликда айбланди.
Голландия ҳам 17 нафар россиялик дипломатни жосусликда айблаб мамлакатдан чиқариб юборди.
Москва билан муносабатлари умуман олганда яхши бўлган Болгариядан 12 нафар дипломат чиқариб юборилди.
Шимолий Македонияни 5 нафар рус дипломати тарк этди.
Литва тўрт, Эстония ва Латвия уч нафардан Россия дипломатик миссиясининг ходимларини «персона нон грата» деб эълон қилди.
Ўз навбатида, Чехия Россиянинг Прагадаги элчиси ўринбосарини мамлакатдан чиқариб юборишини маълум қилди.
Мавзуга оид
10:02
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026