Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қамчиқ довонида юк машинаси ағдарилиб кетди
Ижтимоий тармоқда тарқалган, Қамчиқ довонида юк автомобили иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот берилди.
Қайд этилишича, 3 апрел куни соат 13:00 ларда, Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган А-373 автомобил йўлида ҳайдовчи, 1979 йилда туғилган М.К. тиркама уланган Mercedes-Benz русумли юк транспорт воситасида ҳаракатланаётиб, йўлнинг 197-километрига етган вақтда, хавфли бурилиш жойида бошқарувни йўқотиши оқибатида юк автомобили ва тиркама ағдарилган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳайдовчига амалий ёрдам кўрсатилиб, ЙТҲ оқибатлари бартараф этилган.
Ушбу ЙТҲ юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Наманганда Volvo юк машинаси ёниб кетгани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
13:57 / 25.06.2026
«Андижон полкаси» тадбирига кетаётган ўқувчилар ЙТҲга учради
18:50 / 24.06.2026
Автомобил тезлигини автоматик чеклайдиган тизим синовлардан ўтолмади
20:30 / 23.06.2026
Ҳайдовчига суғурта товони учун айбдор томон суғурталовчисига мурожаат қилиш имконияти берилди
19:59 / 23.06.2026