12:32 / 04.04.2022
20959

Тошкентда ҳакамлик суди судяси пора билан ушланди

У ишни жавобгарнинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 4 000 АҚШ доллари талаб қилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар бермоқда.

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Фото: Прокуратура департаменти

Тадбирда ҳакамлик суди судяси М.К. даъвогар Ф.Т. ва жавобгар М.Х.нинг иши бўйича ишни М.Х.нинг фойдасига ҳал қилиб бериш ҳамда ушбу қарорнинг келгусида бекор бўлмаслигини ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ҳал қилиб бериш эвазига жавобгар М.Х.дан фирибгарлик йўли билан 4 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Top