Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кувайт бош вазири истеъфо берди
6 апрел куни Кувайт парламентида Ҳамид ҳукумати билан ҳамкорликни рад этиш таклифи бўйича овоз бериш ўтказилади.
Кувайт бош вазири шайх Сабоҳ ал Холид ал Ҳамид истеъфога чиқди. Бу ҳақда “Онадўлу” агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Ҳамид валиаҳд шаҳзода шайх Машал ал Аҳмад ал Жобир ас Сабоҳ билан учрашувда истеъфога чиқишни сўраган.
Ушбу қарорнинг расмий сабаблари келтирилмаган.
6 апрел куни Кувайт парламентида Ҳамид ҳукумати билан ҳамкорликни рад этиш таклифи бўйича овоз бериш ўтказилади.
Аввалроқ Кувайт парламенти бош вазирни «ноконституциявий амалиёт ва қонунчилик органлари билан ҳамкорликдан бош тортиш»да айблаганди.
Мавзуга оид
08:55 / 06.06.2026
Эрон Кувайт ва Баҳрайн томон еттита баллистик ракета учирди
08:51 / 04.06.2026
Кувайтда Эрон ҳужуми оқибатида 1 киши вафот этди, ўнлаб инсонлар жароҳатланган
12:06 / 03.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида зарбалар алмашинуви давом этмоқда
09:38 / 07.04.2026