Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзгидромет» кучли шамоллардан огоҳлантирди
Иссиқ ва қуруқ ҳаво оқимлари ортидан кучли мавсумий шамоллар бўлиши кутилмоқда.
Фото: Kun.uz
«Ўзгидромет» 8–11 апрель кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Маълум қилинишича, 8 апрелда Қорақалпоғистон Республикаси ва республиканинг чўл ҳудудларида шамол тезлиги 17-22 метр/секундгача кучаяди, баъзи жойларда 23-25 метр/секундгача кучайиши мумкин.
9 апрелда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Жиззах вилоятларида ва республиканинг чўл ҳудудларида шамол тезлиги 17-22 метр/секундгача кучаяди.
10 апрелда Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида шамол тезлиги 17-22 метр/секундгача кучаяди.
11 апрелда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 метр/секундгача кучаяди, Бухоро, Навоий, Жиззах, Сурхондарё вилоятларида 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Мавзуга оид
18:52 / 22.05.2026
Ҳафта охирида Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида сел келиши мумкин
14:15 / 22.05.2026
Ҳафта охирида ҳам ёмғирли об-ҳаво давом этиши кутилмоқда
10:25 / 20.05.2026
Наманганда дўл ёғмаслиги учун булутларга таъсир кўрсатилди
23:10 / 15.05.2026