Ўзбекистон | 23:10 / 15.05.2026
2020
2 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради

Ҳаво ҳарорати кечалари 17-22 даража, кундуз кунлари 32-37 даража, жанубда ва чўл ҳудудларда 39-41 даражагача бўлади. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Фото: Kun.uz 

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, деб хабар берди Ўзгидромет.

Шанба куни Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида айрим жойларда куннинг иккинчи ярмида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади.

Якшанба куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади.

Ҳаво ҳарорати кечалари 17-22 даража, кундуз кунлари 32-37 даража, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 39-41 даражагача бўлади.

15-16 майда шимолда ва чўл ҳудудларда, 17 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида эса 20-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

15-17 май кунлари тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкентда 15-16 май кунлари ёғингарчилик кутилмайди, фақат 16 майда кечга томон бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 32-34 даража бўлади.

17 май куни ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 34-36 даража бўлади.

16 майда шаҳарнинг айрим жойларида шамол чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид