Ўзбекистон | 16:28 / 07.04.2022
17541
2 дақиқада ўқилади

“Йилига 100 миллион сўм даромад кўраман” – пултопар ўқувчи

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида яшовчи Сарвар Андақулов ҳали мактаб ўқувчиси. Аммо у ўз даромадига эга ва соҳаси бўйича устозлик даражасига етган. Сарвар дарсдан бўш пайтлари асаларичилик билан шуғулланади.

Сарвар 5-синф пайтида бобоси унга 2 оила асалари совға қилган. Шу тариқа у соҳага қизиқиб кетган ва тажрибали асаларичига шогирд тушиб,  меҳнатдан қочмаган ҳолда керакли билим ҳамда кўникмаларни ўрганган. 

2016 йилдан бери асаларичилик билан шуғулланаман. 5-синфда бошлаганман. Бобом иккита асалари оиласини совға қилганди. Ҳозирда шуни 80 оилага етказдим. Йил давомида асаларининг ўзини, асалини сотиб, 100 млн даромад кўрамиз. Бугунги кунда асаларичиликни ўрганаётган 5 нафар шогирдим бор. Ишдан, дарсдан бўш бўлганида келиб, соҳанинг сир-синоатларини ўрганишади. Бугунги кунда улар ҳам ўз асалариларига эга. Бу иш билан жуда эҳтиёткор ҳолда, секин-аста шуғулланиш керак. Шошган инсонни ёки қўл учида қилинган ишларни асалари ёқтирмайди. Қочиб кетади ёки ўлиб қолиши мумкин”, — дейди Сарвар Андақулов.

Ўзининг таъкидлашича, Сарвар ёшлигида асалари чақишидан бир неча бор шифохонага тушган. Бироқ соҳани чуқур ўрганиш аҳдидан қайтмаган, асалариларга меҳр беришда давом этган.

Ҳозирда йилига 5–6 марта асал олади. Ҳосил баҳор келишига ва табиатга қараб 1–1,5 тонна бўлади. Харидорлар – қишлоқдошлари, қўни-қўшнилар. Маҳсулот учун бозор излаб юришга ҳам эҳтиёж йўқ. Ёш асаларичи ишини йил сайин ривожлантириб бориш ниятида.  

Руслан Сабуров, Kun.uz мухбири

Монтаж устаси – Жаҳонгир Алибоев.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти