Жаҳон | 22:58 / 09.04.2022
25283
1 дақиқада ўқилади

Хитой ядровий қуролларини кўпайтирмоқда – ОАВ

Қайд этилишича, Хитой ҳарбийлари ўз ядровий қуролларини АҚШнинг эҳтимолий зарбасини самарали тўхтата олиш учун эскирган деб ҳисобламоқда.

Фото: AP

Хитой АҚШ томонидан бўладиган таҳдид эҳтимоли ўзгаргани сабабли ядровий қуролларини кўпайтиришни тезлаштирди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб The Wall Street Journal хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, "Хитой ядровий арсеналини кучайтиришни АҚШнинг Тайван туфайли юз бериши мумкин бўлган низога бевосита қўшилишини тийиб турувчи восита сифатида кўрмоқда".

Бундан ташқари, Хитой "Вашингтон мамлакат ҳукуматини ағдаришга уриниши мумкинлигидан хавфсирамоқда".

Шу билан бирга, Хитой ядровий қуролдан биринчи бўлиб фойдаланиш ниятида эмас, деб ёзади газета.

Манбаларга кўра, Хитой ҳарбийлари ўз ядровий қуролларини АҚШнинг эҳтимолий зарбасини самарали тўхтата олиш учун эскирган деб ҳисобламоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид