17:01 / 11.04.2022
12305

«Ипак Йўли» банки мобил терминал хизматини ишга туширмоқда

Фото: «Ипак Йўли» банки

Бугунги кунда телефон юзлаб функцияларни бажаради, шу жумладан, банк операцияларини осонлаштиришни ҳам. Лекин энди фақат картадан картага пул ўтказиш, масофадан туриб омонатларни очиш эмас, балки смартфонни чинакам терминалга айлантириш имконияти мавжуд.

«Ипак Йўли» банки MARTA базасида яратилган SoftPOS тадбиркорлар учун мобил терминали хизмати ишга туширилгани ҳақида хабар беради. Ушбу технология сабабли ҳар қандай Android 8.0 ва юқори, базасида NFC мавжуд смартфон HUMO контактсиз карталаридан тўловни қабул қилиши мумкин.

SoftPOS мобил терминал афзалликлари:

1.     қўшимча жиҳозларнинг йўқлиги;

2.     юқори тезлик ва ҳисоб-китобларнинг қулайлиги;

3.     хавфсизлик;

4.     бепул уланиш.

Уланиш учун «Ипак Йўли» Банки билан уланиш шартномасини тузишингиз ва хизмат рўйхатидан ўтиш учун ариза қолдиришингиз керак. Кейин тадбиркорга иловани юклаб олиш учун ҳавола ва авторизация коди билан SMS-хабар юборилади. Ва шу пайтдан бошлаб сиз тўловларни қабул қилишни бошлашингиз мумкин.

Батафсил: https://bit.ly/38vpzpw

Реклама ҳуқуқи асосида

Top