Ўзбекистон | 21:24 / 11.04.2022
17147
1 дақиқада ўқилади

Навоийда кучли шамол кўп қаватли уйнинг томини учириб юборди

Ҳолат 11 апрел куни тушга яқин Конимех тумани марказида содир бўлган. Кучли шамол кўп қаватли уйнинг ўрнатилганига 1 йил бўлган том қисмини пастга олиб ташлаган.

Учиб кетган том уй пастида турган Spark машинасини босиб қолган. Аммо машинага жиддий зарар етмаган. Ёғоч ва тахталар уйга кириб-чиқиш йўлакларини тўсиб қўйган. Шунингдек, уй яқинидан ўтган электр тармоғини ҳам узиб юборган.

Воқеа гувоҳларининг Kun.uz’га маълум қилишича, ҳолат содир бўлганида уй атрофида ҳеч ким бўлмаган, болаларнинг аксарияти боғча ва мактабда бўлган. Тўсатдан келган кучли шамол бир неча дақиқа ичида томни пастга “тушириб қўйган”. Ҳолат оқибатида жароҳат олганлар йўқ. Ҳозирда электр тармоғини тортиш ва томни қайта ўрнатиш чоралари кўрилмоқда.

Олдинроқ «Ўзгидромет» 11 апрелда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 метр/секундгача бўлишини, Бухоро, Навоий, Жиззах, Сурхондарё вилоятларида 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкинлигини маълум қилганди.

  

Мавзуга оид