17:12 / 12.04.2022
10512

Шри-ланкаликлар озиқ-овқат танқислиги сабабли Ҳиндистонга қочиб ўтмоқда – ОАВ 

Маҳаллий ҳукумат Шри-Ланкадан кўплаб қочқинлар кириб келишини кутмоқда.

Фото: Getty Images

Шри-Ланка аҳолиси мамлакатдаги озиқ-овқат ва биринчи эҳтиёж моллари танқислиги сабабли Ҳиндистонга қочиб ўтмоқда, деб хабар берди IANS нашри.

Нашр маълумотларига кўра, якшанба куни Ҳиндистонга 19 киши ўтган, иқтисодий қочқинлар сони 39 нафарга етган.

Қочқинларнинг айтишларича, улар Ҳиндистонга қайиқда сузиб келиш ҳақини тўлаш учун бор мол-мулкларини сотган. Қочқинлар Тамил Наду штатидаги лагерга жойлаштирилган. 

Маҳаллий ҳукумат Шри-Ланкадан кўплаб қочқинлар кириб келишини кутмоқда, деб ёзади IANS. 

Маълумотларга кўра, Шри-Ланка 1948 йилдан буён кузатилган энг ёмон иқтисодий инқирозни бошдан кечирмоқда. Мамлакатга келадиган туристлар сони кескин камайгани сабабли келиб чиққан хорижий валюта тақчиллиги инқирозга сабаб бўлди.

Top