Машғулотларда F-16, IDF самолётлари ҳамда AH-64E Apache вертолётлари қатнашди.
Тайван ҳарбийлари ўз қуролли кучларининг ҳаводан амалга ошириладиган ҳужумга қарши тайёрлигини текшириш учун ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича машғулотлар ўтказди.
Машғулотларда F-16, IDF самолётлари ҳамда AH-64E Apache вертолётлари қатнашди.
Самолётлар ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларининг шайлигини текшириш учун Тайбэй атрофида олдиндан огоҳлантиришсиз парвозларни амалга оширди.
Тайван ороли 1949 йилдан буён ўз мустақил маъмурияти томонидан бошқарилади. Хитой Тайванни ўзининг ажралмас ҳудуди деб ҳисоблайди.