Британия бош вазири локдаун вақтида базм уюштиргани учун жаримага тортилди
Борис Жонсон Буюк Британиянинг қонун бузгани учун жаримага тортилган илк бош вазири бўлди.
Лондон полицияси Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ва Британия ғазнаси канцлери Риши Сунакни коронавирус пандемияси даврида чекловларни бузгани учун жаримага тортди.
Британия ҳукумати раҳбарининг сўзларига кўра, у жаримани тўлаган ва бўлиб ўтган воқеа учун узр сўраган.
"Ўша пайтда бу қоида бузиш бўлиши хаёлимга келмаган. Полиция бунинг аксини аниқлади ва мен уларнинг текшируви натижаларини ҳурмат қиламан", - деди Жонсон.
Жонсон Буюк Британиянинг қонун бузгани учун жаримага тортилган илк бош вазири бўлди. Аммо у мухолифат талаб қилганидек истеъфога чиқишдан бош тортди.
Маълум қилинишича, Жонсон 2020 йил июнда туғилган кунини 30 киши билан нишонлаган. Ўша пайтда мамлакатда локдаун жорий этилган, очиқ ҳавода олти нафардан ортиқ кишининг гуруҳ бўлиб тўпланиши тақиқланганди.
Кейинроқ Борис Жонсон 20 май куни ўтказилган базмда ҳам иштирок этганини билдириб, парламентда узр сўраганди.
Мавзуга оид
21:52 / 17.09.2024
Буюк Британия ноқонуний миграцияга қарши курашга 75 млн фунт ажратади
20:09 / 14.09.2024
Британияда аёл фарзандини «икки марта туғди»
16:34 / 13.09.2024
Британия ИИВ раҳбари мамлакатдаги “ўғрилик эпидемияси” ҳақида нутқ сўзлаётганда унинг ҳамёнини ўғирлаб кетишди
22:17 / 10.09.2024