Ўзбекистонда Хитойнинг тезпишар шоли навлари кенг синовдан ўтказилади

Фото: Getty Images
Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллий шоли етиштиришда хорижий тажрибани кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлигининг Хитой селекциясига мансуб юқори ҳосилли, тезпишар шоли навлари уруғликларини ҳудудлар тупроқ-иқлим шароитида кенг синовдан ўтказиш учун тажриба-синов тариқасида олиб келиш тўғрисидаги таклифи маъқулланади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Уруғчиликни ривожлантириш маркази Хитойдан асосий майдонларга илмий ва навларни синаш мақсадида серҳосил, тезпишар шоли навларидан 300 тонна уруғлик олиб келинишини таъминлайди.
Бунда:
- “Ўздонмаҳсулот” АК Хитойдан илмий ва навларни синаш мақсадида олиб келинадиган уруғлик шоли учун талаб этиладиган маблағларни қайтариб бериш шарти билан Уруғчиликни ривожлантириш марказининг талабига асосан Уруғчиликни ривожлантириш марказига тўлаб берилишини таъминлайди;
- экиш мавсумига қисқа давр қолганини инобатга олиб, Уруғчиликни ривожлантириш марказига кенг майдонларда синаш мақсадида олиб келинадиган шоли навлари уруғларини Хитой компанияларидан, истисно тариқасида, тўғридан тўғри шартномалар асосида харид қилишга рухсат берилади;
- илмий ва навларни синаш мақсадида шолини харид қилиш учун Уруғчиликни ривожлантириш марказига ўтказилган маблағлар шоличилик хўжаликларига тарқатилган уруғлик шоли учун тўланган маблағлар ҳисобидан 2022 йил якунига қадар “Ўздонмаҳсулот” АКга қайтарилиши белгилаб қўйилади.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Покистон мудофаа вазири Ҳиндистон армиясининг ҳужумини «муқаррар» деб атади
Жаҳон | 00:58
-
Тошкентда Malibu ЙПХ ходимини судраб кетди, Tracker эса чорраҳани тартибга солаётган инспекторни уриб юборди
Ўзбекистон | 00:24
-
Трамп амалдорларга Signal месснежеридан фойдаланмасликни тавсия қилди
Жаҳон | 00:13
-
Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобил йўли вақтинча ёпилади
Жамият | 23:32 / 28.04.2025
Мавзуга оид

17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди

16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади

17:04 / 03.04.2025
Хитой ва Европа Иттифоқи АҚШ янги бож тарифларига норозилик билдирди

23:16 / 01.04.2025