Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистон Афғонистонга авиазарбалар берди – ОАВ
Хабар қилинишича, авиазарбалар оқибатида 40 нафарга яқин инсон қурбон бўлган.
Фото: Reuters
Покистон Афғонистоннинг Ҳўст ва Кунар вилоятларига авиазарбалар берди, ҳалок бўлганлар бор. Бу ҳақда The Khaama Press агентлиги хабар қилди.
Кунар вилояти расмийлари авиазарбалар натижасида олти киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Агентликнинг ёзишича, Ҳўст вилояти аҳолиси камида 33 киши қурбон бўлганини айтган.
Al Arabiya телеканалининг билдиришича, авиазарбалар Афғонистон билан чегарадаги Шимолий Вазиристон округида террорчилар пистирмасига тушиб қолган етти нафар покистонлик ҳарбийнинг ўлимига жавоб тариқасида берилган бўлиши мумкин.
Хабарларга кўра, авиазарбалар берилиши ортидан Покистоннинг Кобулдаги элчиси Афғонистон ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилган.
Мавзуга оид
20:35 / 13.05.2026
БАА Покистоннинг воситачилигидан нега норози?
09:00 / 11.05.2026
Покистондаги ҳужумда камида 15 полициячи ҳалок бўлди
18:13 / 03.05.2026
Покистонда 21 йил ноқонуний яшаган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди
12:23 / 02.05.2026