Жаҳон | 17:51 / 19.04.2022
10659
1 дақиқада ўқилади

Байден кейинги президентлик сайловида ҳам номзодини қўймоқчи – ОАВ

Таъкидланишича, Байден ўзини "Доналд Трамп устидан ғалаба қозона оладиган ягона инсон" сифатида кўрмоқда. 

Фото: Anadolu Agency/Getty Images

АҚШ президенти Жо Байден 2024 йилда бўладиган президент сайловида иштирок этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Hill ўз манбаларига таяниб хабар берди. 

"Президент Байден собиқ президент Обамага иккинчи муддатга ўз номзодини қўйишни режалаштираётганини айтган", — деб ёзади газета. 

Нашр суҳбатдошларидан бири Байден ўзини "Доналд Трамп устидан ғалаба қозона оладиган ягона инсон" сифатида кўраётганини билдирган.

Ҳозирда 79 ёшни қаршилаган Жо Байден 2021 йил январда АҚШ президентлигига киришган. У 2024 йилда 82 ёшда бўлади.

Мавзуга оид