Ўзбекистон | 16:50 / 19.04.2022
85491
2 дақиқада ўқилади

Президент Жаҳонгир Ортиқхўжаевни қатъий огоҳлантирди

Видеоселекторда Тошкент шаҳар ҳокими, биринчи ўринбосари ва солиқ бошлиғи қатъий огоҳлантирилди. Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимлари 1-ўринбосарлари лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллабай ишлаш тизими натижадорлигини ошириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилишида тизимдаги оқсоқликлар қатъий танқид қилинди.

«Ҳали 40 фоиз маҳаллада ҳоким ёрдамчиларининг ишида натижа кўрингани йўқ. 

Мисол учун, 450 та маҳаллада ишсизлик даражаси 20 фоиздан юқори.

Бундай маҳаллалар сони Тошкент вилоятида – 59 та, Фарғонада – 52 та, Андижонда – 45 тани ташкил этиб, қолган ҳудудлардан кўп», деди президент.

Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ҳокими, биринчи ўринбосари ва солиқ бошлиғи қатъий огоҳлантирилди. Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимлари 1-ўринбосарлари лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.

Шунингдек:

  • Олтинкўл тумани, Зарафшон шаҳри ҳокимлари; 
  • Бекобод, Оққўрғон, Косонсой, Нишон, Избоскан, Қўрғонтепа, Шовот, Тўрткўл, Томди, Тўрақўрғон, Қумқўрғон, Фарғона туманлари, Навоий, Каттақўрғон шаҳарлари ҳокимларининг 1-ўринбосарлари;
  • Кармана, Фориш туманлари прокурорлари;
  • Янгиер, Шаҳрисабз шаҳарлари, Фориш тумани ИИБ бошлиқлари;
  • Нурота, Музработ, Шаҳрисабз, Мирзачўл туманлари солиқ бошлиқлари;
  • республикадан 11 нафар вакил лавозимидан озод этилди.

Мавзуга оид