«Зарафшон» миллий табиат боғи Экология қўмитаси тизимига ўтказилади

Фото: Kun.uz
Вазирлар Маҳкамасининг “Зарафшон” миллий табиат боғи фаолияти ва “Судочье-Акпетки” давлат буюртма қўриқхонасининг айрим масалалари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Экология қўмитаси, Ўрмон хўжалиги қўмитаси ва Самарқанд вилоят ҳокимлигининг Жомбой ва Булунғур туманлари ҳудудида жойлашган, умумий майдони 2 426,2 гектар бўлган “Зарафшон” миллий табиат боғини штат бирликлари ва моддий-техник базаси билан бирга ҳамда молиялаштириш тартибини сақлаб қолган ҳолда Ўрмон хўжалиги қўмитаси тасарруфидан Экология қўмитаси тизимига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилади.
Республика комиссияси:
- “Зарафшон” миллий табиат боғининг барча мол-мулки ва бошқа объектларини, шу жумладан, унинг питомнигидаги ҳайвонларни хатловдан ўтказади;
- “Зарафшон” миллий табиат боғини штат бирликлари ва моддий-техник базаси билан бирга ҳамда амалдаги молиялаштириш тартибини сақлаб қолган ҳолда белгиланган тартибда Давлат экология қўмитасига қабул қилиниши-топширилишини таъминлайди.
“Зарафшон” миллий табиат боғида Фанлар академияси билан биргаликда табиий объектлар мониторинги юритилади ва илмий-тадқиқот ишлари ташкил этилади.
Бухоро буғулари учун яшаш жойларини яхлит сақлаш, дарёда сув сатҳининг пасайиши натижасида қирғоқларидаги тўқайзорларга бўлаётган салбий таъсир олдини олиш мақсадида миллий табиат боғи ҳудудини кенгайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритилади.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Орзудаги мундиал йўлланмаси ва қонун устуворлигида пасайиш — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 10:21
-
Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 00:21
-
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди
Жаҳон | 22:58 / 07.06.2025
-
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди
Жаҳон | 22:08 / 07.06.2025
Мавзуга оид

16:28 / 01.11.2024
Зарафшон шаҳри аэропорти фаолияти тикланиши мумкин

19:25 / 08.02.2024
“Болаларимга ўргатиш учун ўзим ўргандим” – 3 фарзанди ҳам президент мактабида ўқиётган она ҳикояси

20:30 / 10.10.2023
«Зарафшон» миллий табиат боғидаги 11 та ноқонуний қурилма буздирилди

20:35 / 25.11.2022