Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Венеция замонавий санъат биенналесида иштирок этади
Ўзбекистон павильони олим ва мутафаккир Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмийнинг ижодини акс эттиради.
Ўзбекистон илк бор Венеция замонавий санъат биенналесида иштирок этади, деб маълум қилди Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси.
Хабар қилинишича, Венециядаги 59-Халқаро замонавий санъат биенналеси доирасида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси “Space Caviar” архитектура-тадқиқот студияси ва куратори Шеида Гомаши томонидан яратилган “Dixit Algorizmi – билимлар боғи” лойиҳасини тақдим этади.
Ўзбекистон павильони олим ва мутафаккир Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмийнинг ижодини акс эттиради.
Павильонда технологияга оид турли нуқтаи назарлар тақдим этилади ва бу ҳодисанинг хилма-хиллиги, чуқурлиги ва мураккаблиги кенг жамоатчилик дастури иштирокчилари томонидан муҳокама қилинади.
“Мамлакатимиз 2022 йилда Венеция биенналесида иккинчи бор иштирок этади. Биенналенинг ўтган йилги очилиши катта шов-шувга сабаб бўлди ҳамда бу йил биз янги ғоялар билан қайтмоқдамиз ва яна бир бор замонавий санъат оламини чорлаймиз. Бу йилги лойиҳамиз жаҳонга машҳур олим Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий меросидан илҳомланаётганидан фахрланамиз. Унинг “Ҳикмат уйи” кўплаб муҳим илмий кашфиётлар учун майдон бўлиб, кейинчалик замонавий илм-фан ривожига асос бўлди. Улуғ мутафаккир ижодига замонавий санъат призмасидан янгича талқинларни тақдим этган ва бугунги кундагидан ҳам долзарб мавзуларга қўрқмасдан тўхталиб ўтган кураторларимиздан чексиз миннатдормиз”, — деди Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Кенгаш раиси ўринбосари Саида Мирзиёева.
“Куратор Сесилия Алеманий томонидан танланган мавзу Жамғарманинг ғоялари ва замонавий санъат соҳасидаги жорий йўналишига мос келишидан жуда мамнунмиз, чунки биз фаолиятимизнинг барча жабҳаларида фанлараро ёндашувни тарғиб қилишга интиламиз”, - деди Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори Гаяне Умерова.
Унинг маълумот беришича, кўргазма давомида павильонда илмий-оммабоп ва юқори ихтисослаштирилган тадбирлар дастури бўлиб ўтади.
Павильон майдонида бутун дунёдан таниқли рассомлар, кураторлар ва замонавий санъат назариётчилари, шунингдек, Ўзбекистондан ёш рассомлар ва кураторлар йиғилади. Дастур доирасида суҳбатлар, чиқишлар, шунингдек, анъанавий ўзбек шеърият танлови ўтказилади.
Кўргазма 23 апрелдан 27 ноябргача давом этади.
Мавзуга оид
20:18 / 09.05.2026
Саида Мирзиёева Италияда ўзбекистонлик рассомнинг шахсий кўргазмаси очилишида иштирок этди
11:47 / 09.05.2026
Венеция биенналесида Ўзбекистоннинг “The Aural Sea” миллий павильони очилди
14:23 / 25.02.2026
Украинадаги урушнинг 4 йиллиги муносабати билан Тошкентда кўргазма очилди
10:46 / 13.10.2025