Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония Курил оролларини босиб олинган ҳудудлар деб атади
Москва бундай баҳолашни Россия ва Япония ўртасидаги тинчлик келишуви йўлидаги яна бир тўсиқ дея таъкидлади.
Япония ташқи ишлар вазирлиги 2003 йилдан бери биринчи марта Курил оролларини Россия томонидан босиб олинган ҳудудлар деб атади.
Мамлакат ташқи ишлар вазирлигининг «Дипломатиянинг кўк китоби» деб номланувчи йиллик ҳисоботида оролларга ана шундай баҳо берилди.
Москва бундай баҳолашни Россия ва Япония ўртасидаги тинчлик келишуви йўлидаги яна бир тўсиқ дея таъкидлади.
“Япония дўст бўлмаган мамлакатга айланган ва Россияга нисбатан қатор ғанимларча ҳаракатларга қўшилган ҳозирги вақтда музокаралар жараёнини давом эттириш тўғрисида гапириш жуда-жуда қийин. Барча тўрт орол Россия ҳудудининг ажралмас қисми ҳисобланади”, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
Россия ташқи ишлар вазирлиги январда Токиога тинчлик келишуви лойиҳасини тақдим этганини маълум қилганди. Мартда, Япония Россияга қарши санкцияларга қўшилганидан сўнг Москва музокараларни давом эттирмаслигини билдирди.
Япония Ҳабомаи ороллар гуруҳи ҳамда Кунашир, Шикотан ва Итуруп оролларини ўзининг шимолий ерлари деб билади. Уларнинг умумий майдони 5 минг кв. километрга яқин.
Россия Жанубий Курил иккинчи жаҳон уруши натижаларига кўра РСФСРнинг бир қисмига айланганини таъкидлаб келади.
Мавзуга оид
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
20:34 / 08.06.2026
Хоминаий ўлдирилгач, Россияда Путинни қўриқлаш учун яратилган кузатув тизими ўчириб қўйилди
18:06 / 08.06.2026
Россияда мигрантларни тиббий кўрикдан ўтказиш муддати қисқартирилади
10:25 / 08.06.2026