Жаҳон | 16:54 / 25.04.2022
16464
2 дақиқада ўқилади

Россияда Владимир Соловьёвга суиқасд тайёрлангани айтилди

Россия президенти Владимир Путин россиялик машҳур журналистлардан бирига қарши суиқасд тайёрланганини айтди. ФСБнинг аниқлик киритишича, гап Владимир Соловьёв ҳақида кетмоқда.

«Бугун тонгда ФСБ томонидан россиялик машҳур журналистлардан бирига қарши суиқасд уюштиришга уринган террорчилар гуруҳи қўлга олинди», деди Путин Россия бош прокуратурасида чиқиш қилар экан.

Кейинчалик Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) гап Владимир Соловьёв ҳақида кетаётганини маълум қилди.

«Россия тергов қўмитаси томонидан мамлакат ҳудудида фаолияти чекланган «National Socialism/White Power» гуруҳи аъзоси бўлмиш Россия фуқаролари қўлга олинган. Улар Украина Хавфсизлик хизмати топшириғи билан машҳур журналист Владимир Соловьёвни ўлдиришни мақсад қилган», дея ФСБ вакилининг сўзларини келтирган «Интерфакс».

Унинг сўзларига кўра, гуруҳ Соловьёвни ўлдиргач, чет элга қочишни мақсад қилган. Хабарда ёзилишича, қўлга олинганларнинг уйидан 8 та «Молотов коктейли», қўлбола  портловчи қурилмалар, 6 та Макаров тўппончаси, қирқма милтиқлар, 5 та граната ва мингдан ошиқ патронлар топилган.

58 ёшли Соловьёв Россия ҳукумати позициясини тарғиб қилувчи асосий пропагандачи журналист ҳисобланади. У Россия федерал каналларида кўрсатувлар тайёрлайди, Владимир Путин билан бир неча марта интервью уюштирган. Россия Украинага бостириб киргач, кўплаб сиёсатчилар қаторида Соловьёв Ғарбнинг персонал санкцияларига учраб, унинг YouTube'даги канали ёпилганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти