Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полша Россия газидан тўлиқ воз кечишга тайёрлигини билдирди
Маълумот берилишича, Полша газ омборлари юқори даражада тўлдирилган.
Фото: Andrey Rudakov/Bloomberg
Варшава мамлакат энергетика сектори фаолиятини Россия газидан фойдаланмасдан тўлиқ таъминлашга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда Forsal сайти хабар берди.
Полшанинг Gaz-System газ тармоқлари оператори раҳбари Томаш Стемпен мамлакат газ тизими шарқий йўналишдан газ олишни тўхтатишга тайёрлигини айтди.
"Полша газ тизими шарқдан келадиган барча йўлларни истеъмолчиларга етказиб беришни чекламаган ҳолда ёпишга тайёр", - деди у.
Унинг сўзларига кўра, газ омборлари юқори даражада тўлдирилган.
"Ҳар куни катта ҳажмда газ қўшяпмиз. Омборлар қарийб 80 фоизга тўлиб бўлди", - дея қўшимча қилди Стемпен.
Мавзуга оид
14:28
Шмихал: Украинада Россия зарбаларидан зарар кўрмаган электр станциялари қолмади
11:53
Суд Россия банкининг Euroclear’га қарши даъвоси бўйича биринчи эшитувни ўтказди
10:06
BBC ва “Медиазона” Россиянинг 163 минг ҳарбийси ҳалок бўлганини тасдиқлади
09:45