Ўзбекистон | 08:39 / 27.04.2022
16528
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида сел хавфи эълон қилинди

Жорий йилнинг 27 апрель куни кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши ҳисобига Фарғона водийси вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ва Қирғизистон билан чегарадош ҳудудларда сел юз бериши мумкин.

Фото: Kun.uz

“Ўзгидромет” хабарига кўра, жумладан:

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида;

Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел-тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралган.

Мавзуга оид