Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга енгил автомобиллар импорти 2,7 баробарга ошди
3 ойда хориждан 8 508 та енгил автомобил импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Фото: Kun.uz
Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон 21 та хорижий давлатлардан қиймати 189,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 8 508 та енгил автомобил импорт қилган.
Қайд этилишича, енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5 361 тага ёки 2,7 баробарга ошган.
Статистика қўмитаси маълум қилишича, Ўзбекистон март ойида 2 560 та енгил автомобил импорт қилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистонга 3 ойда 455 та электромобиль импорт қилинган.
Мавзуга оид
11:37 / 13.03.2026
Ўзбекистон автомобил бозори: электромобилларга талаб ошиб боряпти
12:50 / 10.03.2026
Ўзбекистонда бензин нархи жаҳондаги нефт баҳосига қанчалик боғлиқ?
12:23 / 03.03.2026
2026 йил январда енгил авто ишлаб чиқариш 22 мингдан ошди
07:44 / 03.03.2026