19:56 / 29.04.2022
18090

Пандемия сабаб туғилган бренд: “Ajva” қуруқ мевалар оламига саёҳат

Қуритилган хурмони кўпчилигимиз асосан Рамазон ойида истеъмол қиламиз. Саломатликка фойдаси ҳақида кўп эшитган бўлсак-да, маълум вақт ўтиб хурмо яна ҳар кунлик дастурхонимиздан четга чиқиб қолади. Талаб камайгач, бозорда таклиф ҳам қисқаради. Хурмонинг турли-туман навларини оммалаштираётган “Ajva” ана шу ҳолга барҳам бермоқчи.

Бу йил Ўзбекистон хурмо импортини ўтган йилга нисбатан 478 тоннага оширган. Демак, бу қуруқ мевага бўлган талаб тобора кучайиб, хурмо бизнеси ҳам ривожланиб бормоқда.

Тармоқ таъсисчиларидан бири Нодиржон Собиров “TOP oziq-ovqat” лойиҳаси билан суҳбатда бизнесга кириб келиши, “Ajva” хурмо маркетлари тармоғининг яралиш тарихи ҳақида гапириб берди.

“Аҳамият берган бўлсангиз, бизнесга ўзи кўпчилик ёшликдан кириб келган бўлади, биз ҳам асосан ёшликдан бошлаганмиз. Дастлаб, озиқ-овқат дўконини юритганмиз ва бу кейинчалик оилавий бизнесга айланиб кетган. Сўнг қуруқ мевалар бизнесини бошлаганмиз.

Мутахассис бўлмаган одам қуруқ мевалар соҳасининг ўзига хосликларидан бехабар бўлади, яъни еб кўриб мазасини айтиши мумкин, лекин унинг сифати алоҳида масала. Биз қуруқ мевалар экспортини йўлга қўйиб, асосан Хитой билан ишладик. Лекин орада пандемия сабабли ишимиз тўхтаб қолди. Ҳеч бир иш беҳикмат бўлмас экан, қайси давлатга энди экспорт қиламиз дедик ва Саудия Арабистонини ўйлаб кўриб, уларга намуна юбордик. Маҳсулотимиз уларга ёқди ва Саудияга экспорт қилишни бошладик.

Шундан сўнг Саудия Арабистонидаги ҳамкорларимизнинг ўзи бизга таклиф билан чиқди, яъни ўзларининг маҳсулотларини бизга экспорт қилишни таклиф қилишди. Шундан сўнг бу йўналишни атрофлича ўрганиб чиқдик ва шу кунгача шу йўналишга етарлича қизиқиш бўлмаганини, айнан шу омил бизга қўл келишини билдик.

Қўл келиш деганида фақат фойда кўзланмаган, гап айнан хурмода: биз халқимизга табиий ва фойдали маҳсулотлар етказиб беришни мақсад қилганмиз.

Фаолиятимизни бошлашимиздан олдин Ўзбекистонда асосан Эрон, Тунис ва Фаластин хурмолари сотилган. Эрон хурмоларини ҳам халқимиз ажва нави деб истеъмол қилиб келган. Бизнес бошлашдан олдин, аввало шу ишнинг эгаларига мурожаат қилишдан бошлаганмиз”, – дейди тадбиркор.

Нодиржон Собировдан маҳсулотни улгуржи нархда сотиб олмоқчи бўлганларга қанчалик арзонга бериши ҳақида сўрадик.

“Бизнинг дўконларимизда нархлар бозор нархларидан пастроқ. Чакана савдода ҳам улгуржи нархда, иложи борича донада ҳам сотишга ҳарақат қиламиз. Ургуржи савдо учун маҳсулот миқдорига қараб 10 фоизгача чегирма қилиб берамиз. Чегирма миқдори асосан маҳсулот турига боғлиқ. Агар килога ҳисоблайдиган бўлсак, 100 килога 10 фоиз чегирма қилиб берамиз”, – дейди у.

Суҳбатдошимизнинг айтишича, маҳсулот сифатини сақлаб қолиш мақсадида хурмолар Саудия Арабистоннинг ўзида “Ajva” бренди номи билан қадоқланади ва Ўзбекистонга тайёр ҳолатда келади.

Кўпчилик севиб истеъмол қиладиган нав – ажва, лекин бундан ташқари хурмонинг суккари, меджул ва суккари рутоби турлари ҳам жаҳонда машҳур. Суккари ҳам биринчи довча кўринишида бўлиб кейин ўрик ҳолатига ўтади, ўрик ҳолатига ўтгани рутоб дейилади, яъни ушбу нав юмшоқ бўлади, бизгача суккарининг туршак ҳолати етиб келади. Маҳсулотларнинг яроқлик муддати агар тўғри сақланса ўртача 2 йилга етади.

Ҳозирги кунда “Ajva” хурмо маркети тармоғининг жами 13 та хизмат кўрсатиш шохобчалари мавжуд бўлиб, уларда қуруқ мева ва хурмо навларининг деярли ҳамма турлари бор.

Кўрсатув якунида хурмонинг энг сара ва яхши навларини дегустация қилиб кўришга ҳам қарор қилдик. Бу ҳақда батафсил тўлиқ видеони томоша қилиш орқали танишишингиз мумкин.

“Ajva” хурмо маркети билан алоқа+99871 230 7040

Telegramt.me/ajva_uzb

Мавзуга оид
Top