Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Мисрга гуруч ва қуруқ мевалар сотишни бошлаши мумкин
Ўзбекистон элчихонасида Makka for Import and Export компанияси раҳбари Аҳмад ал-Малваний билан учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистондан Миср ва Яқин Шарқ давлатларига ип-калава ва озиқ овқат маҳсулотларини экспорт қилиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Makka for Import and Export компанияси раҳбари Мисрда мавжуд бўлмаган ўзбек маҳсулотларини, хусусан гуруч ва қуруқ меваларни маҳаллий бозорларга келтиришга қизиқиш билдирди.
Томонлар логистика йўналишлари, транспорт харажатлари ва етказиладиган товарлар учун тўловни амалга ошириш тартиби хусусида фикр алмашди.
Ўзбекистон экспортёрлари билан ҳамкорлик ўрнатиш, хорижий инвесторлар учун яратилган шароитлар билан бевосита танишиш мақсадида, жорий йил ноябр ойида Makka for Import and Export компанияси раҳбарининг Ўзбекистонга бизнес-миссиясини ташкил этишга келишилди.
Мавзуга оид
08:19 / 29.06.2026
Миср «Янги Нил»ни барпо этмоқда: улкан лойиҳа мамлакат келажагини ўзгартира оладими?
22:52 / 20.06.2026
Товламачилик учун қидирувда бўлган шахс Мисрдан экстрадиция қилинди
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
22:30 / 16.04.2026